МАГИСТР КУРСЛАРИ
ТХВУ қуйидаги магистрлик дастурларини тақдим этади
Ахоли саломатлиги
Халқаро бизнес ва бошқарув
Бизнес интеллекти ва аналитика
Ходимлар ресурси бошқаруви ва талантларни ривожлантириш
Ўқитувчиларни малакасини ошириш махсус дастури
Халқаро амалий иқтисодиёт
Халқаро тижорий ҳуқуқ
ТХВУда 1-магистрлик курси 2007 йилда таъсис қилингандан бўлиб, шу пайтдан бошлаб университет турли магистрлик курсларида талабаларни ўқитиб келмоқда. Ўқув дастурлари Буюк Британиянинг Вестминстер университети томонидан тузилган бўлиб, мазкур таълим муассасаси томонидан тасдиқланган ва аккредитациядан ўтган ҳамда ўқув-методик томондан доимий қўллаб қувватланади. Ўқув дастурлари илмий-тадқиқотлар олиб бориш, магистратура йўналишидаги махсус билимларни ўзлаштириш, шунингдек, магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш учун тайёргарликларни ўз ичига олади. ТХВУ битирувчилари Вестминстер университети (Лондон) томонидан берилган диплом билан тақдирланадилар.
Магистратура дастурлари олий тоифадаги билимга эга бўлмоқчи бўлганлар ва ташкилотларда бошқарувчи ва етакчилар таркибига қўшилиш истагида бўлганлар учун мос келади. Бундан ташқари дастурлар талабаларнинг ўз иш жойларида фаолиятларини тўхтатмаган ҳолда, ҳам ишлаб ҳам ўқиш имконини беради. Ўқиш жараёнида магистратура талабаларида замонавий халқаро ва маҳаллий ташкилотларда талаб қилинадиган назарий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш маҳорати мукаммаллаштирилади. Битирувчилар турли соҳаларда учраб турадиган мураккаб муаммоларни ўрганиш ва ҳал қилиш учун барча зарур кўникмаларни эгаллайдилар.
Магистратура дастурларига кириш учун бакалаврдаги таълими тўлиқ инглиз тилида бўлмаган талабалар учун IELTS (ўтиш бали 6.5) ёки TOEFL сертификати талаб этилади ва суҳбатдан ўтилади.