PARENTS

УНИВЕРСИТЕТ ҲАҚИДА

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети (ТХВУ) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 16 январь кунидаги 22-сонли қарори асосида Вестминстер университети (Лондон) билан ҳамкорликда ташкил этилган. Университетнинг барча дастурлари ва йўналишлари Буюк Британиянинг Вестминстер университети томонидан тасдиқланган. ТХВУ битирувчиларига диплом Лондон шаҳридаги Вестминстер университети томонидан берилади.

УНИВЕРСИТЕТ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Таълим инглиз тилида қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилади:

  • Университетгача таълим курси / Course in Pre-Foundation Studies (CPFS)
  • Умумтаълим босқичи (биринчи босқич) / Certificate of International Foundation Studies 

Бакалавр йўналишлари (иккинчи босқичдан бошланади):

  • Бизнес бошқаруви / BA Business Administration
  • Иқтисодиëт / BSc Economics
  • Иқтисодиëт ва молия / BSc Economics with finance
  • Тижорий ҳуқуқ / BA Commercial Law
  • Бизнесда ахборот тизимлари / BSc Business Information Systems

Магистратура йўналишлари:

  • Тижорат ҳуқуқи / LLM in International Commercial Law
  • Инсон ресурсларини бошқариш / MA in Human Resource Management and Talent Development 
  • Халқаро бизнес бошқаруви  / MA in International Business Management 
  • Бизнес таҳлили ва информатикаси / MSc in Business Intelligence and Analytics 
  • Амалий иқтисодиёт / MSc in Applied Economics (MSc AE)
  • Ижтимоий-тиббий соҳада / MSc in Public Health Science
  • Ўқитувчиларни малакасини ошириш махсус дастури / Pg Cert Teaching & Learning

Олий таълимдан кейинги таълим:

  • Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ва фан доктори (Doctor of Science) 

КИРИШ ШАРТЛАРИ

Умумтаълим босқичига  кириш учун Инглиз тили ва математика фанларидан кириш имтиҳони топширилади.

  • Математика имтиҳони ТХВУдa ўтказилади. Ўтиш бали 40%.  Имтиҳонга рўйхатдан ўтиш жараёни оn-line тарзда амалга оширилади ва admission.wiut.uz электрон тизими орқали рўйҳатдан ўтилади. Савол намуналарини расмий вебсайт орқали юклаб олишингиз мумкин: Math Exam.
  • Инглиз тили - IELTS (ёки TOEFL) имтиҳони топширилади. 

Рўйхатдан ўтиш admission.wiut.uz электрон тизими орқали амалга оширилади. Рўйҳатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

  • Паспорт нусхаси (сканер қилинган шакли);
  • Расм 3.5 х 4.5 см (рангли);
  • IELTS сертификати / IELTS имтиҳонини топшириш учун рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи хат/TOEFL сертификати.
  • Коллеж/мактаб/лицейни битирганлигини тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома).

МУҲИМ! Ҳужжатларнинг асли абитуриент талабалар сафига қабул қилинганидан сўнг талаб этилади.


 ТАЛАБА НЕЧА ЁШДАН ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ?

  • Университетнинг умумтаълим  босқичига талаба 17 ёшдан қабул қилинади.
  • Университетнинг бакалавр йўналишига  талаба 18 ёшдан қабул қилинади.

ТАЛАБАЛАР УЧУН ҚАНДАЙ ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИЛГАН?

  • Талабалар бўш вақтларининг асосий қисмида университет кутубхонаси ва интернетдан фойдаланишади. Университет мултимедия студиясида қизиқувчи талабалар турли мултимедия лойиҳалари устида иш олиб боришади.
  • Университетда махсус Талабалар иттифоқи ташкил қилинган. Бу иттифоқ турли тил тўгараклари, интеллектуал ўйинлар, спорт клублари, саёҳат дастурлари ва кўнгилочар тадбирлар уюштиришга масъул бўлиб талабаларнинг ўзлари томонидан бошқарилади.
  • Университетда Карьера маркази ташкил этилган; ушбу марказ талабаларни ёзги таътил кунларида ва университетни тамомлагандан сўнг ишга жойлашишларига ёрдам беради.

УНИВЕРСИТЕТДА МАГИСТРАТУРА БОРМИ?

ТХВУ қуйидаги магистрлик дастурларини тақдим этади:

  • Тижорат ҳуқуқи / LLM in International Commercial Law
  • Инсон ресурсларини бошқариш / MA in Human Resource Management and Talent Development 
  • Халқаро бизнес бошқаруви  / MA in International Business Management 
  • Бизнес таҳлили ва информатикаси / MSc in Business Intelligence and Analytics 
  • Амалий иқтисодиёт / MSc in Applied Economics (MSc AE)
  • Ижтимоий-тиббий соҳада / MSc in Public Health Science
  • Ўқитувчиларни малакасини ошириш махсус дастури / Pg Cert Teaching & Learning

Магистратура дастурлариларига кириш учун IELTS (ўтиш бали 6.5) ёки TOEFL сертификати талаб этилади ва суҳбатдан ўтилади.

ЁТОҚХОНА, ВИЗА ВА ТИББИЙ ХИЗМАТ

  • Университет шаҳар марказида жойлашган иккита замонавий ва ётоқхона комплексига эга.
  • Ётоқхона компьютер хонаси, тренажëр зали, тиббий ёрдам пункти, ошхона ва бошқа қулайликлар билан жиҳозланган.
  • Университет хорижлик талабалар учун визани расмийлаштиришда ёрдам беради.