ЁШЛАР БИЛАН ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК

Scholarship Award at WIUT

Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети ўз фаолиятини олий таълим билан чегаралаб қолмасдан касб-ҳунар, ўрта махсус ва умумтаълим йўналишларида ҳам самарали фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сонли фармонига биноан университет ҳузурида Фарғона транспорт ва сервис техникуми ташкил этилди. Шу пайтдан бошлаб икки таълим муассасаси ўртасида яқин ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Шунингдек, 2020 йил ноябрь ойидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.Мусаев буйруғига асосан Университетга Тошкент шаҳридаги Шайхонтоҳур туманидаги 4 мактаб (41, 192, 299 ва 320-сонли мактаблар) бириктирилган бўлиб, улар билан ҳамкорлик доирасида турли тадбирлар ва учрашувлар ўтказилиб келмоқда.