КУРСЛАР


Университетгача бўлган курслар – Pre-Foundation Studies (CPFS) университетнинг 1- ва 2-босқичи ҳисобланади. Мазкур курс ТХВУга кириш истагида бўлган Тошкент шаҳридаги лицей, мактаб ва коллеж ўқувчилари учун мўлжалланган университетгача таълим курсидир. Бу курслар ТХВУ абитуриентларини инглиз тили ва математика фанлари бўйича билимларини оширишга мўлжалланган. Машғулотлар ўқувчиларнинг асосий ўқиш жойидаги вақтини ҳисобга олган ҳолда куннинг биринчи ёки иккинчи ярмида олиб борилади.

CPFS курсининг 2-босқичини муваффақиятли тугатиш Тошкент Халқаро Вестминстер Университетига шартнома асосида имтиҳонсиз кириш имконини беради.

Бошланиш вақти

Октябрь 2024

Ингилиз тили

Академик мақсадлар учун инглиз тили асослари
(BEAP)

Математика

Миқдорий кўникмалар асослари (BaQS)

Муддати

 1-даража - икки йил
2-даража - бир йил

Халқаро Умумтаълим курсиInternational Foundation Studies (CIFS) университетнинг 3-босқичи бўлиб, Британия таълим тизимидаги бакалавр курсларида ўқиш учун мустаҳкам замин яратади. Умумтаълим курси Лондондаги Вестминстер университети томонидан тасдиқланган, ТХВУ томонидан ўқитиладиган, олий таълим учун биринчи қадам ҳисобланган бир йиллик, икки семестрли курсдир.

Курс давомида талабалар Британия таълим тизимининг ўзига хос жиҳатлари билан танишадилар ва уни бир йил мобайнида ўзлари учун тадбиқ этадилар. Бу муддат давомида ўтиладиган фанлар келажакда танланадиган бизнес, информацион технологиялар, ҳуқуқ, иқтисодиёт ва молия каби соҳаларга асос бўлиб хизмат қилади ва талабаларнинг инглиз тили кўникмаларини мукаммаллаштиришга ҳисса қўшади. Бу босқичда ёшларнинг салоҳияти ўрганилиб, нуқсонлари тўғирланади, истеъдодлари қўллаб-қувватланади ва айни шу босқичда талабалар ўз келажакларини танлайдилар.

Ушбу дастурни муваффақиятли тугаллаган талабалар автоматик равишда ТХВУнинг бакалавр курсларидан бирига ўтиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Main

Alumni             Virtual Tour
Intranet           FAQ
Web Mail         Students

Quick Links

About Us         Parents        Scientific Council
Careers            News            Silk Road
Research                                Virtual Reception

 

UzRu

STUDENTS    INTRANET

ALUMNI         WEB MAIL

PARENTS       VRR