ТAЪЛИМ ГРАНТИ
ТХВУ стипендияси дастури 3 – даражани қўлга киритган ТХВУга кирувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун 100% бепул таълим олиш имконияти сифатида белгиланган. 3-даражага эришган талабалар учун 30 та стипендия жойлари ажратилган. Грант имтиёзларини сақлаб қолиш учун талабалар энг яхши кўрсаткичларни намойиш этишлари керак. Ўзлаштириш кўрсаткичлари CIFS сертификати билан алоҳида ютуқлар, аъло баҳолар (асосий босқич) ёки деканат рўйхати билан белгиланади (барча бакалавриат босқичи учун). Юқоридаги талабларга жавоб бермаслик стипендияни бекор қилинишига олиб келади.
Ҳурматли номзодлар,Илтимос, ТХВУнинг стипендия шартлари билан танишиб чиқинг:
- ТХВУ одатда ижтимоий масъулият стратегиясининг бир қисми сифатида Ўзбекистондаги энг иқтидорли абитуриентларни қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили 30 та стипендия тақдим этади. Ушбу стипендиялар ТХВУнинг ўз молиявий маблағлари ҳисобидан қопланади ва шу сабабли Университетнинг Ижроия қўмитаси ТХВУнинг молиявий имкониятига қараб жорий стипендиялар сони тўғрисида қарор қабул қилади;
- ТХВУ стипендияси дастури 3 – даражани қўлга киритган ТХВУга кирувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун 100% бепул таълим олиш имконияти сифатида белгиланган.
- ТХВУ стипендияси дастурига фақат Университетга ариза топшириш пайтида стипендияни қўлга киритиш истагини билдирган абитуриентлар унга номзодлар сифатида кўриб чиқилади;
- ТХВУ стипендияси инглиз тилидаги кўрсаткичлар асосида (фақат IELTS баллари) ва математикадан ТХВУ кириш имтиҳонлари асосида тақдим этилади: натижалар- IELTS 60% ва математикадан 40% дан кам бўлмаслиги керак;
- Фақат энг юқори балл тўплаган энг яхши ўттиз нафар талабгорга стипендия берилади. Университет сиёсатига кўра, агар кимдир энг яхши ўттизта талабгор ичидан бирортаси ўқишдан бош тортса, унинг стипендия олиш ҳуқуқи энг яхши ўттизталикка кирмаган бошқа номзодга ўтказилмайди;
- 3-даражадаги 30 та стипендия жойлари ажратилган ва кейинги босқичларда стипендия имтиёзларини сақлаб қолиш учун талабалар энг яхши кўрсаткичларни намойиш этишлари керак. Ўзлаштириш кўрсаткичлари CIFS сертификати билан алоҳида ютуқлар, аъло баҳолар (асосий босқич) ёки деканат рўйхати билан белгиланади (барча бакалавриат босқичи учун). Юқоридаги талабларга жавоб бермаслик стипендияни бекор қилинишига олиб келади.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ (2018 йил 2-июн, 417-сон), жисмоний имкониятлари чекланган талабаларни барча олий ўқув юртларида қўшимча грант ўринлари асосида қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинган. Ҳукуматининг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, 2020-2021 ўқув йили учун бундай тоифадаги фуқаролар учун ТХВУ 2 та жой ажратди;
- Муддатли ҳарбий хизматни тўлиқ ўтаган талабалар учун 3 та стипендия жойлари ажратилган, аммо талаба кейинги босқичга ўтиши шарт. Aкс ҳолда, бундай тоифадаги талабалардан ҳам стипендия қайтариб олинади;
- Ўқишни битиргандан сўнг стипендия олган талабаларга дипломларини олиш бўйича илгари қўйилган ҳар қандай чекловлар бекор қилинди.
ТХВУ талабларидан бирига жавоб бермаган стипендия талабгорини Университет рўйхатдан чиқариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Ўз маблағлари ҳисобидан таълим оладиган талабалар учун:
Деканат рўйхатига киришга муваффақ бўлган (шу жумладан асосий босқич талабларини бажарган ёки имтиёзни қўлга киритган ) ўз-ўзини молиялаштирадиган талабалар учун 15% чегирма мавжуд. Ушбу тартибга яхши ўқиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун рағбат сифатида қаралади.
2019-2020 ўқув йилидан бошлаб 30 та стипендия жойидан ташқари жисмоний имкониятлари чекланган талабалар учун 2 та бепул стипендия жойлари ажратилди.
Ушбу стипендиялар I ва II ногиронлик гуруҳларига кирувчи, кириш имтиҳонларининг дастлабки икки энг юқори балларини қўлга киритган шахсларга берилади ва улар ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан кам таъминланган оилаларга тегишлиги эканлиги аниқлангандан сўнг брилади. Бу тоифадаги даъвогарлар стипендия олиш учун барча тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Ижроия қўмитасига ёзма аризаларни топширишлари керак.