ТХВУ ва TALENT Erasmus+ лойиҳаси

ТХВУ ва TALENT Erasmus+  лойиҳаси: Марказий Осиёда инсон ресурсларини бошқариш ва истеъдодларни қўллаб-қувватлаш бўйича магистрлик дастурларини очиш.

ТХВУ " Erasmus plus" дастури билан ҳамкорликда TALENT лойиҳаси асосида инсон ресурсларини бошқариш ва истеъдодларни қўллаб-қувватлашда янги магистратура курсини очиш бўйича ҳамкор университетга айланди. Лойиҳанинг асосий мақсади - Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг етти университетида инсон ресурсларини бошқариш бўйича аккредитациядан ўтган икки йиллик TALENT магистрлик дастурларини очиш. Лойиҳанинг давомийлиги уч йил.

Брюсселдаги Вриже университети (Бельгия) лойиҳанинг бош координатори ҳисобланади. ТХВУдан ҳамкасблар Белгияда бўлиб ўтган учрашувга ташриф буюриб, ўқув режалари ва истиқболдаги тадбирлар режасини келишиб олдилар. Лойиҳанинг биринчи семинари 2019 йил 14-16 май кунлари Тошкентда ТХВУда бўлиб ўтди. Семинар давомида лойиҳа ҳамкорлари ўқув дастурининг тафсилотларини муҳокама қилиш ва TALENT лойиҳасини амалга ошириш учун маълумот алмашишни янада яхшилаш мақсадида учрашдилар.

Лойиҳа ҳамкорлари

Европа Иттифоқидаги ҳамкорлар
Вриже Университеит Брюссел (VUB)
Магдебург шаҳридаги Отто-фон-Герике-Университети
Aфина иқтисодиёт ва бизнес университети
Жамиятларни ва билимларни ўрганиш институти
Лойиҳага кўмакчи ҳамкорлар:
ITUC (Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси)
BUSINESSEUROPE (Европа иш берувчилар федерацияси)
ILO (Халқаро меҳнат ташкилоти)

Қозоғистон
Назарбоев университети

Инновацион Евросиё университети

Қирғизистон
Марказий Осиё Америка университети

Қирғизистон иқтисодиёт университети

Ўзбекистон
Бухоро давлат университети

 

Publish modules to the "offcanvs" position.