Horizon 2020: Марказий Осиёда ҳуқуқий маданият ва бизнес муҳитини ўрганишга лойиҳаси.

Horizon 2020: Марказий Осиёда ҳуқуқий маданият ва бизнес муҳитини ўрганишга қаратилган RISE Central Asian Law тадқиқот ва ўқув лойиҳаси.

Сўнгги йигирма йил ичида Европа Иттифоқи ва  бешта Марказий Осиё республикалари (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) ўртасидаги иқтисодий алоқалар иккита параллел ва зиддиятли шаклларда ривожланиб борди. Бир томондан, Европа Иттифоқининг саъй-ҳаракатлари туфайли иқтисодий алоқалар ва ўзаро ҳамкорлик кучайган ва Европа Иттифоқи компанияларининг минтақадаги фаолияти сезиларли даражада кенгайган. Бошқа томондан, бизнесдаги ахлоқ меъёрларининг номувофиқлиги - ва минтақада қонун устуворлигини  талқин қилиниши ва қўлланилишининг ўзига хос услуби, шунингдек, "бизнесни юритишнинг маҳаллий усули" деб номланган ҳолатлар, минтақадаги хорижий компаниялар аҳамиятининг ўсишига тўсқинлик қилди ва чеклади. Илгари ёпиқ ва кириш қийин бўлган мамлакатларнинг очилишига олиб келган сўнгги сиёсий воқеалар асосида, CENTRAL ASIAN LAW  - Марказий Осиёда ҳуқуқий маданиятлар, маҳаллий бизнес муҳити ва бошқарув ўртасидаги ўзаро боғлиқликни чуқурроқ тушунтиришга қаратилган тадқиқот ва ўқув дастури. Ушбу CENTRAL ASIAN LAW гуруҳи қуйидагиларни амалга оширишга имкон беради:

  • минтақада ҳуқуқий маданият ва ишбилармонлик ахлоқи бўйича янги амалий билимларни ишлаб чиқариш;
  • ижтимоий-ҳуқуқий тадқиқотлар, ҳуқуқшунослик, иқтисодий ва бизнес фанлари, Марказий Осиё тадқиқотлари (Совет давридан кейинги тадқиқотлар ) ва бошқарув услублари бўйича мавжуд назарий намуналар билан шуғулланиш ва уларга танқидий ёндашув;
  • минтақада фаолият юритишдан манфаатдор ёки аллақачон фаолият юритаётган бизнес субъектларини стратегик муҳим маълумотлар билан таъминлаш;
  • Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёдаги халқаро ташкилотлар ва қарор қабул қилувчиларни минтақада бизнес ва инвестиция муҳитини, қонун устуворлигини ва бошқарувини яхшилашнинг мумкин бўлган усуллари тўғрисида хабардор қилиш

Лойиҳа раҳбари: Aлишер Пўлатов (Тижорат ҳуқуқи)

Publish modules to the "offcanvs" position.