Илмий-амалий анжуман
“Тадқиқотларни барқарор тараққиёт сари йўналтириш” Тошкент Халқаро Вестминстер Университети Тошкент, 2009 йил 14 Май
Илмий-амалий анжуман учун мақола матнларини топшириш қоидалари (ўзбек тилида ва рус тилида) ва анжуман дастурини сайтдан юклаб олишингиз мумкин.
Тадқиқотлар ва Ривожланиш (R&D) замонавий иқтисодиёт тараққиётини таъминлашда алоҳида аҳамиятга эгадир. Айни вақтда ривожланишнинг барқарор бўлиши учун жамият ўз олдида турган муаммоларни аниқ англаши ва асосли ечимларни ишлаб чиқиши зарур бўлади. Барча давлатларда ва айниқса ўтиш даври иқтисодини бошдан кечираётган давлатларда илмий тадқиқотларнинг барқарор тараққиёт йўлларини тарғиб этишдаги ўрнини ўрганиш устувор вазифалардан ҳисобланади. Буни бажариш ва амалга ошириш эса бизнес, олий таълим, давлат муассасалари ва халқаро ташкилотлар учун илмий тадқиқотларнинг фойдаларини тўлиқ тушуниб етишга ёрдам беради. Тошкент Халқаро Вестминстер университети ЮНЕСКОнинг “Билимлар иқтисодиёти” кафедраси ва ТЕМПУС дастурининг “‘Изланиш-Илм-Корхона’ Тамойилига Асосланган, Жамият учун Фойдали Бўлган Университетларни Ташкил Этиш Структуравий Чораси” лойиҳаси доирасида ва Британия Кенгаши кўмагида бир кунлик илмий-амалий анжуман ўтказди.
Анжуман мавзулари:
- Тадқиқотлардан тижорат жараёнида фойдаланиш
- Корхонада “Тадқиқотлар ва Ривожланиш” бўлимининг ўрнини ўстириш
- Университет асосида олиб борилаётган изланишларни иқтисодий рағбатлантириш
- Бизнес доиралари билан ҳамкорлик
- Тадқиқотларни самарали сиёсатни режалаштириш, мониторинг қилиш ва баҳолаш учун йўналтириш
- Информацион бўшлиқни бартараф этиш – мақбул мониторинг ва баҳолаш стратегияларини ишлаб чиқиш
- Амалий дастурлар ишлаб чиқишга йўналтирилган тадқиқотлардан кўпроқ фойдаланиш
- Давлат секторидаги тадқиқотларни моддий таъминлаш чоралари
- Тадқиқотлар учун кўпроқ имконият яратиш – олий таълим муассаларида тадқиқотчиларга таълим бериш, бошқариш ва сифат назорати
- Таълим тизимида (бакалавриатура ва аспирантура йўналишлари бўйича) тадқиқотчиларнинг билим ва кўникмаларини ўстириш
- Тадқиқотларнинг сифат назорати
- Университет доирасидаги илмий тадқиқотларни моддий қўллаб-қувватлаш
- Ўтиш даври иқтисоди шароитида тадқиқотларни тарғиб этиш
- Ривожланаётган ва ўтиш давридаги жамиятларда илмий журналларнинг ўрни ва ўзига ҳос жиҳатлари
- Тадқиқот натижаларини тарғиб этишда информацион технологиялардан тўлиқ фойдаланиш
- Тадқиқотларни тарғиб этишда юзага келадиган интеллектуал мулк ва ҳуқуқий нормаларнинг бузилишини олдини олиш
Анжуман бўйича қўшимча маълумот учун conference2009@wiut.uz электрон манзили ёки +998 71 2387402 телефон рақамларига мурожаат этишингизни сўраймиз (Татяна Кукина).
Анжуман ташкилотчиси - Тошкент Халқаро Вестминстер университети Буюк Британия аккредитациясидан ўтган дастурлар асосида бакалавриатура босқичида бизнес, иқтисод, бизнесда ахборот технологиялари ва тижорий ҳуқуқ йўналишлари ҳамда магистратура босқичида “Халқаро бизнес ва менежмент” йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлайди. Университет ҳалқаро таълимни таъминлаш орқали мамлакат ва минтақа тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида жойлашган Вестминстер университети ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасалари, бизнес ва ҳукумат вакиллари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб боради. Қўшимча маълумотларни университетнинг http://www.wiut.uz/ веб саҳифасидан олишингиз мумкин.
