Маркетинг Бошқаруви

Category
Marketing
Date
20/02/2019 - 29/03/2019

Модул таркибининг қисқача мазмуни:


Маркетинг Бошқаруви модулида, тадбиркорлар 

Маркетинг Бошқаруви асослари методикаси ва актуал стратегиялар ва уларни тажрибада самарали қўллаш интеграцияси;
Амалиётда маркетинг-микс (7Ps) элементлари ҳисобланган маҳсулот, етказиб бериш тармоқлари ва маркетинг стратегияси;
Pақобатбардош имунитет хосил қилиш,бозор холатини рақобат шиддати нуқтаи назаридан тахлил қилиш;
Компанияда маркетингни тутган ўрни фаолиятининг тахрири ва реклама харажатларини унумдорлик нуқтаи назаридан такомиллаштириш;
Етакчи ташкилотлар тажрибасида хаётий мисоллар орқали маркетинг тактикаларининг қўллаш ва натижалар тахлили;
Тижорат таклифидаистеъмолчилар назаридаги қиймат тушунчаси ва унинг харид қароридаги тутган ўрни;
Истеъмолчиларда маълум махсулот ёки хизматга талабни ошириш ва брендни бозорда самарали позициялаш;
Нархлаш сиёсати ва бозор иқтисодиёти шароитида ўз мижозлари билан ҳар томонлама манфаатли бизнес муносабатларини ўрнатиш усуллари;
Глобаллаштириш тармоқларини ривожлантириш, экспорт бозорига чиқиш ва халқаро бозорларда позициялаш. 

Мақсад ва вазифалар

Бизнес бошқарувида маркетингнинг аҳамияти ҳақида қарама-қарши фикрлар мавжуд. Баъзилар, маркетинг корхонадаги барча харакатларни қамровчи асосий жараён бўлиши керак деса, бошқалар эса уни алоҳида функция деб ҳисоблашади. Ушбу модулнинг мақсади, маркетинг фаолиятини амалиётга самарали тадбиқ этишни маҳаллий ва халқаро корхоналар доирасида ёритишдан иборат бўлиб, бунда ижтимоий-маданий, сиёсий ва технологик муҳитларни маркетингнинг амаиётига таъсирини тушуниш, шунингдек, бозорнинг ҳусусиятлари ва ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, маркетинг ишларини амалиётда қандай амалга оширишини ўргатишдир.

 

Маркетинг бошқаруви курси 20 февралдан 29 мартгача душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 18:30 дан 21:00 гача бўлиб ўтади. Курс икки қисмга бўлинади ва иштирокчиларга 15 дақиқа кофе-брейкга чиқиш имкони берилади.

Ўқув курсининг нархи 1 900 000 сўм бўлиб, тўлов шартнома орқали амалга оширилади.

Тўловлар исталган усулда - нақд пул, UzCARD ёки пул ўтказиш йўли орқали қабул қилинади.

Юридик ташкилотларга чегирмалар тақдим этилади.

Мурожат учун телефон +998 71 238 77 43

РЎЙХАТДАН ЎТИШ

 
 

All Dates

  • From 20/02/2019 to 29/03/2019

Powered by iCagenda