Coronavirus response

ТХВУ коронавирус (COVID-19) билан боғлиқ вазиятни синчковлик билан кузатмоқда.
ТХВУ расмий сайтининг ушбу бўлими бизнинг талабалар, ходимлар ва ташриф буюрувчилар учун коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида сўнгги долзарб маълумотлар, тегишли идораларнинг кўрсатмаларига ташқи ҳаволаларни тақдим этиш учун мўлжалланган.

Университет баёноти
Ўзбекистон ҳукумати коронавирус (COVID-19)нинг Ўзбекистонда тарқалишини олдини олиш бўйича янги чораларни эълон қилди. 16 мартдан бошлаб, 3 ҳафта давомида барча ўқув муассасаларида, шу жумладан университетларда карантин чоралари кўрилади.
Шу сабабли, ТХВУ эртага, 16-март, душанба кунидан бошлаб кейинги уч ҳафта давомида карантин чораларини қўллайди ва биз имкон қадар ўқув режасига мувофиқ on-line таълим тизимига ўтамиз. Эртадан бошлаб одатий аудитория дарслари ўтказилмайди ва талабалар ўз уйларида ёки яшаш жойларида қолишади.
Агар талабалар уч ҳафта давомида топширишлари керак бўлган муддатли курс ишлари (ёки бошқа баҳоланадиган вазифалари) бўлса, улар ўз курс ишларини on-line тизим орқали электрон шаклда топширишлари керак. Қоғоз шакли талаб этилмайди. Юқорида айтиб ўтилганидек, биз on-line таълим шаклига ўтамиз, шу сабали талабаларнинг мустақил таълим олишлари учун барча маъруза ва семинар материаллари интернетга жойлаштирилади.
Муҳим янгилаб туриладиган маълумотлар веб-сайт, ТХВУ электрон почта тизими, ТХВУ расмий телеграм-боти каби стандарт алоқа воситалари орқали бериб борилади, шу сабабли электрон почта қутиларингизни мунтазам текшириб туринг.

Коронавирус нима?
Коронавирус янги вирус бўлиб, кучли ўткир респиратор синдромни ва ўткир респиратор вирусли инфекциянинг баъзи турларини келтириб чиқарадиган вируслар оиласига тегишлидир. 
Янги коронавирус (COVID-19) коронавируснинг янги штаммидир. У 2019 йилда аниқланган бўлиб, унга қадар инсонлар бу касалликка чалинмаган. 
Короновирус зоонотик касаллик ҳисобланади, яъни ҳайвонлардан одамларга юқиши мумкин.  Оғир ўткир нафас олиш синдроми коронавируси мушуклардан ва яқин шарқ нафас йўли синдроми туялардан инсонга юққан ҳолатлари аниқланган. Яна бошқа коронавирус турлари ҳайвонлар орасида тарқалиши мумкин, аммо инсонларга юқмайди. 
Касалликнинг умумий белгилар бу нафас олиш билан боғлиқ, иситма, йўтал, нафас олишнинг қийинлашиши. 
Касаллик тарқалишини олдини олиш бўйича маслаҳатлар қуйидагича: қўлларни тез-тез ювиш, аксирган ёки йўталган вақтда бурун ва оғизни тўсиш, гўшт ва тухум маҳсулотларини яхши пиширилган ҳолда истеъмол қилиш. Аксираётган ёки йўталаётган одам билан мулоқотга киришдан сақланинг. 

Ҳимояланиш бўйича йўриқнома
Қўлингизни тез-тез ювиб туринг 
Қўлингизни тез-тез совунлаб ювинг ва антисептик воситалардан фойдаланинг. 
Нимага? Қўлларни совунлаб ювиш ва антисептик воситалардан фойдаланиш қўлдаги вирусларни ўлдиришга олиб келади. 
Жамоат жойларида масофа сақланг
Йўталаётган ёки аксираётган одам билан камида 1 метрлик масофани сақланг.
Нимага? Инсон аксирганда ёки йўталганда унинг оғзи ва бурнидан атрофга майда томчилар орқали вирус тарқалиши мумкин. Агар сиз яқин масофада турган бўлсангиз ва аксирган одам касалланган бўлса, сиз COVID-19 вируси бўлган томчидан нафас олишингиз мумкин.
Кўз, оғиз ва бурнингзни ушлашдан тийилинг
Нимага? Қўлларингиз билан предметлар ушланганда вирус қўлингизда қолиб кетиши мумкин. Қўлингизда бор вирус кўзингизга, оғиз ёки бурнингизга ўтиши мумкин. У ердан организмга кириб касаллик қўзғатиши мумкин.   
Нафас олиш гигиенасига риоя қилинг 
Сиз ва атрофингиздаги одамлар нафас олиш гигиенасига риоя қилишингиз керак. Аксирганда, йўталганда юзингизни рўмолча ёки тирсагингиз билан тўсинг. Ишлатилган рўмолча ёки салфеткани дарҳол ташлаб юборинг. 
Нимага? Вирус майда томчилар орқали тарқалади. Нафас олиш гигиенасига риоя қииш атрофдаги одамларни шамоллаш, грипп ва COVID-19 вирусидан асрайди.
Иситма, йўтал, нафас олиш қийинлашиши каби белгилар намоён бўлса, тиббий ёрдамга мурожаат қилинг
Агар ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз уйдан чиқманг. Агар иситма, йўтал, нафас олиш қийинлашиши белгиларини сезсангиз тиббий ёрдамга телефон орқали мурожаат қилинг. Соғлиқни сақлаш вазирлиги йўриқномаларига амал қилинг. 
Нимага? Касалликнинг бирламчи белгиларини сезганингизда мурожаат қилсангиз сизни керакли соғлиқни сақлаш муассасига йўналтиришади. Шунингдек, бу вирус ва бошқа касалликларнинг тарқалишии олдини олади. 
ТХВУ ҳозир ишлаяптими? Университет қачон ишлашни бошлайди?

2020 йил 16 мартдан бошлаб ТҲВУ карантин чораларини жорий қилди ва онлайн тизимига ўтди. ТҲВУнинг фаолияти бўйича кейинги маълумот ва кўрсатмаларни Вестминстер Университетининг электрон почтаси орқали олиш мумкин.